Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ Бухородаги кучли ёмғир оқибатлари ҳақида маълумот берди (фото)
10.04.2019 12:27,  
35

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жорий йилнинг 9 апрель куни Бухорода кузатилган кучли ёмғир оқибатлари ҳақида маълумот берди.

Соат 04:00ларда бошланган кучли ёмғир натижасида Бухоро шаҳрининг "Амиробод", "Ҳофиз Таниш Бухорий", "Роҳат", "Чорбоқоли", "Мирзо Ғофур", "Ҳавзинав", "Озод", "Низомий", "Турсуной", "Камолот", "Тинчлик", "Янгиобод", "Тагбанд Бофон", "Фурқат" "Хўжа Порсо" кўчалари, шунингдек, Бухоро тумани "Шейхонча" кўчасига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган.

Сильные дожди затопили улицы Бухары - фото

Бундан ташқари, "Ҳавзинав" кўчаси 21-уй, Амиробод кўчасидаги 13-уй, "Бўри Бофон" кўчасидаги 23-уй, "Обод" кўчасидаги 74-уй, "Роҳат" кўчасидаги 31-уй, "Кўчабоғ" кўчасидаги 20-уй, "Тошкўча" кўчасидаги 80-уй, "Мирзо Ғофур" кўчасидаги 19-уй, "Мустақиллик" кўчасидаги 32-уйларнинг ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари қайд этилган.

Сильные дожди затопили улицы Бухары - фото

Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят "Сувоқава" ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди.

Сильные дожди затопили улицы Бухары - фото

Мазкур ҳолатларда биноларнинг қулаши ва фуқароларнинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан