Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ Ўзбекистон аҳли сел туфайли қандай зарар кўргани ҳақида тўлиқ ахборот берди
9.04.2019 12:46,  
14

2019 йил 5-7 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар бўлиб ўтди. Шу кунлар оралиғида республикада баҳор ойларида бир ойда ёғадиган ёғин миқдори бир-неча соат ичида ёғиб ўтди, деб хабар қилди ФВВ матбуот-хизмати.

Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида юзага келган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ҳудудий ФВДқТ хизматлари куч-воситалари жалб қилиниб, ёмғир сувлари кирган хонадонларнинг томорқаларидан сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилган.

Шунингдек ҳолат юзасидан вилоятлар ҳокимликларида штаб иши ташкил этилиб, ёмғир натижасида ҳудудларда юзага келган вазиятга аниқлик киритилиши давом этмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани Лангар қишлоғидаги 25 та аҳоли хонадонларининг ёрдамчи уйларига ва ховлисига сел сувлари чиққанлиги аниқланиб, йиғилиб қолган ҳар хил шох-шабалардан, лойқалардан тозаланган.

Чироқчи туманидаги "Боғишамол", "Паканди", "Қахрамон", "Чилживут" МФЙлари худудларидан оқиб ўтувчи "Қашқадарё" дарёси қирғоғи яқини яшовчи аҳолининг ёрдамчи томарқалари ҳамда "Наврўз" МФЙ Наврўз қишлоғининг юқори қисмидан келган сел сувлари қишлоқдаги жами 8 та аҳоли хонадонларининг томорқаларига тошиб кирганлиги сабабли туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда ер томорқаларининг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, ноқонуний тарзда экин майдонига айлантиргани аниқланган.

Навоий вилояти Хатирчи туманида 5 апрел куни соат 02:40 дан 03:25 га қадар ҳудудда кўп миқдорда ёмғир ёғиши натижасида, "Қўшчинор", "Қоризараб", "Боғчакалон" МФЙ ҳудудидан ўтувчи сой йўли орқали Урганжа қишлоғи "Сарой", "Мирдош", "Учқара", "Гулистон" МФЙ жами 132 хонадоннинг томорқа ва ҳовлиларига сув кирган.

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани "Молтоб" ва "Лалмикор" ҚФЙ ҳудудидан сел оқиб ўтган. “Оқтош” ҚФЙдаги 8 та хонадон ҳамда “Нурлиқуёш” қишлоғидаги 1 та хонадон томорқаси ва ховлисига сув кирган.

"Молтоб" ҚФЙ Янгиқишлоқ кўчасида жойлашган жами 6 та хонадонларга қисман ёмғир сувлари кириб, қўшимча бинолари (молхона, айвон, ўтинхона, хожатхона)лар қисман зарар кўрган бўлиб, бугунги кунда ушбу ҚФЙ оқсоқоли ва маҳалла фаоллари ташаббуси билан ховлилар, томорқа ва кўчаларда хашар йўли тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

"Кўкгумбаз" ҚФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Қорасойдан ёмғир сувлари келиши оқибатида жами 8 та хонадонларнинг қўшимча бинолари (молхона, гараж, айвон, тандирхона)лари ҳамда хонадон томорқаларига қисман сув оқими кирган бўлиб, келгусида Қорасойда ёмғир сувлари тошишини олдини олиш мақсадида, сойнинг ўнг қирғоғида 600 метр, чап қирғоғида 200 метр масофада тозалаш ишлари олиб борилди.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри ҳудудида 5 апрел куни сурункали ёмғир ёғиши натижасида юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида 7 апрел куни вилоят ҳокими топшириғига асосан вилоят ФВБ, ИИБ, Архитектура ва қурилиш назорат инспекцияси, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Кадастр хизмати, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Газ ва Электр таъминоти хизматлари мутахассиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Улар томонидан Самарқанд шаҳридаги А.Жомий, Махмуд Қошғарий, Оби Рахмат, Бўстансарой, Дагбит, Истиқбол, Мир Саид Барака, Рўдакий, Мотрид, Буюк ипак йўли, Зарафшон темир йўл станцияси кўчаларида жойлашган якка тартибдаги аҳоли ҳовлиларининг ёмғир сувларидан зарар кўрган аҳоли хўжаликларини тўлиқ хатловдан ўтказиш тадбирлари олиб борилди.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 5 апрел куни соат 16:35 дан 18:20 га қадар ҳудудда ёмғир ёғиши натижасида, Сурхон темир йўл станцияси ҳудудига ёмғир суви тўпланган. Темир йўлга зарар этмаган. "Термиз-Тошкент" йўналишдаги йўловчи поезд 55 минутга ушлаб турилган. Шу билан бирга, "Марказий Сурхон" МФЙдаги 7 та, "Авлод" МФЙдаги 6та ва "Ўрикли" МФЙдаги 6 та аҳоли ҳовлиларига ёмғир сувлари кирган.

Қумқўрғон туманида 5 апрел куни соат 16:35 дан 18:20 га қадар ҳудудда ёмғир ёғиши натижасида, "Арпапоя" МФЙ ҳудудидан ўтувчи Боботоғ каналидан сув тошиб, 7 та хонадоннинг томорқа ва ховлиларига сув кирган.

Республика бўйича талофатларни бартараф этиш учун жами ФВДқТ хизматларининг 605 нафар ходими ва 115 та техникаси жалб этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан