Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ Ўзбекистон ҳудудида иссиқ ва қуруқ ҳаво кутилаётганидан огоҳлантирди
17.07.2018 12:39,  
9

Ўзгидромет маълумотига кўра, 19−23 июль кунлари Ўзбекистонга хорижий давлатдан (Эрон) Туркманистон орқали қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабар қилди.

Шу муносабат билан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5−7 даражага ошиб, 40−43 даражани ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44−45 гача қизийди, гармсел кутилмоқда.

19−23 июль кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.

ФВВ фуқаролардан юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳавфсизлик чораларини кўриш, кўп миқдорда ичимлик сувини истеъмол қилиш, заруратсиз кўчага чиқмаслик ва жисмоний ҳаракатларни камайтиришни сўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан