ФВВ Қамчиқ довонида қор ёғаётгани муносабати билан ҳайдовчиларни огоҳлантирди

ФВВ Қамчиқ довонида қор ёғаётгани муносабати билан ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, 2019 йил 6 декабр куни, бугун А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши, шамол тезлиги секундига 5-10 метргача кучайиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратиш ҳақида огоҳлантирди.