ФВВ қутқарувчилари тоғда йўқолиб қолган болани ҳушсиз ҳолда топишди (видео)

ФВВ қутқарувчилари тоғда йўқолиб қолган болани ҳушсиз ҳолда топишди (видео)

Андижон вилояти ФВВ бошқармаси тезкор навбатчилик қисми қутқарувчилари тоғда йўқолиб қолган болани бир кундан сўнг топишди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ФВВ бошқармаси ходими “Замон” кўрсатувига маълумот берди.

– 2002 йилда туғилган Абдураҳимов А. тоғда ўртоқлари билан бирга сайр қилиб юрган маҳалда, оёғи тойиши натижасида пастга қулаб тушган. Қидирув натижаларига асосан Асадбек баланд тоғ қоялар остидан 100 метр пастликда дарахтлар ичида беҳуш ётганлиги аниқланди. Унинг бош томони жароҳатланган. Ҳозирда аҳволи қониқарли, – дейди ФВВ Андижон вилоят бўлим бошлиғи Умиджон Исмоилов.