2020 йилнинг 1-3 июнь кунлари Республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел хавфи ҳақида яна бир марта огоҳлантириш берди.
Қайд этилишича, 1-3 июнь кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
"Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи ва аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг 1050 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз” дейилади ФВВ хабарида.