Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ, ТИВ ва ИИВ Томскда вафот этганларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишларни олиб бормоқда
21.01.2020 10:43,  
305

Россиянинг Томск вилояти Аcинск туманига қарашли Причулимск аҳоли манзилгоҳида содир бўлган ёнғинда 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон ФВВнинг хабар беришича, 2020 йилнинг 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05да Россия Федерацияси Томск области, Асино райони, Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин натижасида, уйнинг 208 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб, қулаган. Бирламчи маълумотга асосан ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаганликлари маълум бўлди. Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Улар ООО “ГРИНВУД” ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлишган.

Вафот этган фуқаролар Томск области Асино шаҳридаги район шифохонаси моргида сақланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан