Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғайритабиий усулда зўравонлик ишлатилган аёл хотин-қизлар қўмитаси ҳимоясига олинди
9.10.2018 19:15,  
52

Хотин-қизлар қўмитаси эрининг зўравонлигидан жабр кўриб келган фарғоналик аёлни ўз ҳимоясига олди, деб хабар қилди қўмита матбуот-хизмати.

Маълум бўлишича, М.Ш. фуқаро А.А. билан шаръий никоҳ асосида иккинчи хотин бўлиб яшаб келган. Уларнинг муносабатлари давомида аёл доимий равишда эри томонидан калтакланиб, ғайритабиий усулда зўравонлик ишлатилиб, ўлдириш билан қўрқитилиб, ғайриқонуний равишда озодликдан чеклаб келинган.

Навбатдаги зўравонликдан қўрқув оқибатида ҳомиладор бўлган аёл уйининг 3-қаватдан ўзини ташлаган. Оқибатда аёлга тез ёрдам кўрсатилиб, касалхонага олиб кетилган. Вазият ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олиниб, фуқаро А.А.га нисбатан эса жиноий иш қўзғатилган.

Аёл бўлиб ўтган ҳодисалар юзасидан кейинроқ Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилди, Қўмита ҳолатни ўрганиб, аёл ҳуқуқлари суд жараёнида ҳимоя қилинишини маълум қилишди. Аёлнинг келгуси ҳаёти йўлга қўйилишига Қўмита томонидан тегишли ёрдам кўрсатилади.

Айни дамда эркак устидан тергов тадбирлари ниҳоясига етди ва иш судга оширилди.

"Бу каби нохуш вазиятларга дуч келмаслик учун биз аёллардан ўз тақдирларига бефарқ бўлмасликларини, ноқунуний муносабатларга киришмасликларини ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини бу тарзда поймол қилмасликларини сўраб қолган бўлардик", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси зўравонликка дуч келаётган аёлларга кўмак бериш мақсадида ягона 1146 – "Ишонч телефон" ларини ишга туширган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан