Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғофуржон Муҳамедов Чирчиқ давлат педагогика институтига ректор этиб тайинланди
1.08.2017 11:52,  
39

Ғофуржон Муҳамедов Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига ректор этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни ушбу тайинлов ҳақидаги қарорни имзолаган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Facebook'даги саҳифасида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Президентнинг 27 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилди. Янги ОТМга 2017/2018 ўқув йили учун 750 та қабул квоталари ажратилиб, институтга талабалар контингентини Тошкент вилоятида доимий яшаётган Тошкент давлат педагогика университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур таълим муассасаларига белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида ўқишга қабул қилинмаган мос ва турдош таълим йўналишлари абитуриентлари ҳисобидан, Тошкент вилояти туманлари таълим муассасалари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда шакллантириш белгиланган.

Ғофуржон Муҳамедов 2006 йилдан 2015 йилнинг июлигача ЎзМУ ректори сифатида фаолият юритган. 2005-2006 йилларда Тошкент давлат педагогика университети, 1997–2005 йилларда Жиззах давлат педагогика институтига раҳбарлик қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан