Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






G20 молиявий коммюнике бўйича келишувга эришолмади
27.02.2023 11:54,  
17

G20 молия вазирлари ва марказий банк раҳбарларининг Ҳиндистоннинг технология пойтахти Бангалордаги учрашуви Украина урушини матндан олиб ташлашни талаб қилган Хитой ва Россия билан келишмовчиликлар туфайли консенсусга эришмасдан якунланди.

Ўтган йили Индонезия раислигида ўтган G20 нинг олдинги молиявий йиғилишларида ҳам қўшма коммюнике ишлаб чиқилмаган эди.

"Молиявий G20 нинг олдинги йиғилишларига қараганда мунозаралар қийинроқ кечмоқда, чунки уруш давом этмоқда", деди Испания молия вазири Надия Калвинё.

Тадбирда турли мамлакатлар, молия институтлари ва банкларидан 72 делегация иштирок этди. Россия экспертлар даражасида тақдим этилди.

Шу куни Германия канцлери Олаф Шольц Ҳиндистонга ташриф билан келди. Унинг қайд этишича, Хитойнинг тинчлик ўрнатишдаги роли урушни қоралашдан бошланиши керак.

Олаф Шольц Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокаралар олиб борди. Учрашув якунида у Германия ва Ҳиндистон қуролланиш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришни режалаштираётганини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан