Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






G7 давлатлари кўмир ишлаб чиқариш тўхтатиш бўйича келиша олмади
16.04.2023 22:45,  
42

Катта еттилик гуруҳи мамлакатлари иқлим, энергетика ва атроф-муҳит вазирлари кўмирда ишлайдиган электр станцияларини босқичма-босқич тўхтатиш муддати бўйича келиша олмадилар. Бу ҳақда “Анадолу” ёзмоқда.

Икки кун давом этган йиғилиш Япония раислигида мамлакат шимолидаги Хоккайдо провинцияси Саппоро шаҳрида бўлиб ўтди.

Анжумандан сўнг эълон қилинган қўшма декларацияда вазирлар кўмир электр станцияларини босқичма-босқич тўхтатиш учун якуний санани белгилай олмагани айтилган.

Ҳужжатга кўра, G7 мамлакатлари “2035 йилгача тўлиқ ёки асосан карбонсизланган электр энергияси секторини” яратиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади. 2050 йилга келиб, нол энергия тизими мақсадига эришиш учун тўхтовсиз қазиб олинадиган ёнилғидан босқичма-босқич воз кечишни тезлаштиришга ваъда беришди.

Вазирлар 2035 йилга бориб автомобиль саноатидан чиқадиган иссиқхона чиқиндисини 50 фоиз камайтиришга келишиб олдилар.

Якуний декларацияда табиий газ истеъмолини ҳам озайтириш зарурлиги таъкидланган. Айни йўналишда киритилган инвестиция электр энергияси тақчиллигини бартараф этишга ёрдам беради.

Қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси сезиларли даражада оширилади. Шунингдек, 2030 йилга бориб денгиздаги шамол станциялари қуввати 150 гигаваттгача оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан