Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








G7 OPEK'дан нефть нархини пасайтиришга ёрдам беришни сўради
29.05.2022 13:33,  
10

Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШни ўз ичига олган G7 энергетика вазирлари Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотини (OPEK) бозорни барқарорлаштириш учун ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирди. Талаб энергетика инқирози шароитида ёқилғи нархининг кескин ўсиши билан боғлиқ, деб ёзади Financial Times гуруҳнинг Германиядаги йиғилиши якунлари бўйича расмий ҳужжатга таяниб.

Давлатлар, шунингдек, халқаро нефть ва газ ишлаб чиқарувчиларни масъулият билан ҳаракат қилишга ва халқаро бозордаги ўзгаришларга жавоб беришга чақирди. Гуруҳ, шунингдек, Европа Иттифоқининг Россия энергия ресурсларига қарамлигини камайтириш масаласи долзарб эканлигини таъкидлади. Суюлтирилган газ (SNG) импортининг кўпайиши ёқилғи таъминотидаги мумкин бўлган узилишлар зарбасини юмшатишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди мамлакатлар.

Нефть, газ ва кўмир нархларининг мисли кўрилмаган ўсиши инфляциянинг кескин ўсишига олиб келди, бу эса бутун дунё бўйлаб глобал саноат тармоқлари ҳамда кам таъминланган уй хўжаликларига зарар етказди.

Украинадаги махсус ҳарбий операция билан боғлиқ геосиёсий инқироз ва Европанинг Россия нефтидан воз кечиши эҳтимоли туфайли сўнгги ойларда нефть нархи кўп йиллик энг юқори кўрсаткичга етди. Халқаро энергия агентлиги (IEA) ёқилғи нархини пасайтириш учун кўпроқ ишлаб чиқаришни талаб қилмоқда.

Саудия Арабистони бундай чорага қарши. Давлат хом нефть тақчиллиги йўқлигига ишончи комил, шунинг учун уни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳожат йўқ деб ҳисоблайди. Энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ал Сауд нефть нархининг ошишига бошқа сабаблар – нефтни қайта ишлаш саноатидаги инқироз ва хусусан, нефтни қайта ишлаш заводларининг этишмаслиги сабаб бўлганини таъкидлади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан