Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғафур Ғулом боғи 49 йилга бериб юборилган «хориж» компанияси тошкентлик шахсга тегишли бўлиб чиқди
18.07.2020 13:46,  
5166

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги энг кўркам жамоат боғларидан бири — Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғини 49 йилга BMP Smart Decision Private Limited хориж компаниясига уни модернизация қилиш ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий паркни барпо қилишга оид инвестицион мажбурият билан берилганини маълум қилган эди.

Шунингдек, модернизация лойиҳаси ўз ичига эски аттракционларни янгиларига алмаштиришни, боғнинг яшил ҳудудини, боғда ўсаётган Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси хатловидан ўтказилган дарахтларга қўшимча равишда, янги дарахтлар билан тўлдиришни ўз ичига олиши ва реконструкциядан кейин боққа кириш аввалгидай бепуллигича қолиши айтилган эди.

Блогер davletovuz'нинг ёзишича, Ғафур Ғулом паркини 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Private Limited компанияси 700 АҚШ долларлик бошланғич капитал билан очилган экан.

Фото: Uznews

Компания таъсисчиси бўлган «хорижлик инвестор» эса Ўзбекистондан, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидан Ҳалимов Шерзод экан.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан