Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғалабани нишонлаш Россия бюджетига қанчага тушяпти?
9.05.2020 12:31,  
843

Ҳар йили ўтказиладиган 9 май паради бу йил ўз вақтида ўтказилмайди. Бунга коронавирус туфайли жорий қилинган карантин сабаб бўлмоқда. Лекин у йил охирига қадар ўтказилиши кераклигини Владимир Путин таъкидлади.

Россия давлат харидлари порталига Москвада Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш учун умумий миқдори 1 млрд. рублдан ортиқ (137,7 млн. сўм) харажатлар шартномаси жойлаштирилган. Бу рақам бир йил олдинги 450 млн рублдан икки баробар кўпроқ. Бу фарқни кенг миқёсда нишонлаш ва унга кўпроқ эътиборни жалб қилиш режалаштирилган юбилей билан изоҳлаш мумкин. Масалан, ўтган йили ахборот таъминоти учун харажатлар деярли бўлмади, бу йил бу сезиларли бўлди.

Параднинг кечиктирилиши ва Москвада карантин бўлишига қарамай, давлат шартномалари тузишда давом этмоқда:

7-8 апрел кунлари Президентнинг Ижроия аппарати танлов эълон қилди ва дарҳол Кремл озиқ-овқат фабрикаси билан "1941-1945 йиллардаги Ғалабанинг 75 йиллиги тадбирларини ўтказиш" - расмий ва протокол тадбирларини ўтказиш учун 117 миллион рубл миқдорида шартнома тузди. Бу пуллар жойларни рўйхатдан ўтказиш, овқатланиш, хорижий делегацияларни қабул қилиш, Манеждаги халқаро матбуот марказининг хизматларини ташкил қилиш учун харжланади. У ерда 4 минг ОАВ вакилларини тўпланиши режалаштирилган.

"Ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар делегациялари, шу қаторда фахрий меҳмонлар ва Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари"ни ўз ичига олган хорижий делегацияларни қабул қилиш учун 85 миллион рублдан ортиқ маблағ ажратилган.

Парадда қатнашадиган ҳарбийларни ташиш учун ўтган йилдан бошлаб яна 290 миллион рубл қўшимча ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Ғалаба паради ҳавода самолётлар ва вертолётлар иштирокида ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан