Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Galaxy A сериясига яна бир "ҳамёнбоп" янги модель қўшилди
4.09.2022 06:16,  
150

Galaxy A сериясига яна бир янги модель қўшилди. Ушбу смартфон ўтган йилги A03s моделининг янги авлоди, шунингдек яқинда тақдим этилган A04 моделинг яхшиланган версияси ҳисобланади. 

Ушбу қурилма ҳеч қандай тақдимотсиз Шимолий Европа ҳудудида пайдо бўлди. Энди смартфон қайси ҳудудлар учун сотувга чиқиши эълон қилиниши керак. 

Galaxy A04s бюджет синфидаги смартфон бўлса-да, унинг техник кўрсаткичлари ёмон эмас. Смартфон Android 12 операцион тизимига асосланган One UI Core 4.1 график қобиғида ишлайди. 

Компания қурилмага қандай чип ўрнатгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади, катта эҳтимол билан бу Exynos 850 чипи бўлиши керак. Саккизта Cortex-А56 ядроли ушбу чип А03s моделига ўрнатилган Helio P35 чипида анча кучлироқ бўлса, 8 нанометр сабаб A04'даги 28 нанометрли Unisoc чипига қараганда анча самарадаорлиги яхшироқ. 

Смартфон 3/4ГБ тезкор, 32/64/128ГБ доимий хотирага эга. Хотирани microSD картаси билан кенгайтириш мумкин. “S“ моделнинг яна бир яхшиланган томони бу дисплей. Тўғри, қурилма ҳамон 720 х 1,600p резолюциядаги 6.5 дюймли PLS LCD дисплейи билан жиҳозланган, аммо у энди 60 гертс эмас, балки 90 гертсда ишлайди. Дисплейининг юқори қисмидан 5МП селфи камера ўрин олган. 

Орқа панелда учта камера жойлашган: A04 каби 1080p 30 кадрда видеога олиши мумкин бўлган 50МП асосий камера ҳамда иккита 2 мегапикселли сатҳ ва макро камералар. 

Қурилма 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Унинг қуввати 90 соат мусиқа эшитиш, 21 соат интернетдан фойдаланишга етади. Энг катта ўзгаришлардан бири бу USB-C порти. Тўғри, смартфон тезкор қуввлаш технологиясига эга эмас, аммо micro USB порти олиб ташланганлиги анча қувонарли ҳолат. 

Смартфонда 3.5 мм аудио жек ҳамда Dolby Atmos функцияси мавжуд. У иккита SIM-картани қабул қилади. Бармоқ изи сканери ён томонда жойлашган. 

Ҳозирча смартфоннинг нархи тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Қурилма қора, яшил, оқ ва мис рангларда сотувга чиқади, аммо Samsung'нинг онлайн дўконида фақат яшил ва оқ ранглари рўйхатдан ўтказган. Galaxy A04s модели Дания, Норвегия, Швеция ва Финляндия давлатларида рўйхатдан ўтказган, бироқ смартфон ҳали сотувга чиқмади. 

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз