Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Galaxy Note 6 – Samsung’нинг Apple’га қарши навбатдаги «зарба»си
9.04.2016 19:03,  
5

11 мартдан бошлаб 10 миллион дона S7 жаҳон смартфон бозорига чиқарилди, деб ёзмоқда terabayt.uz.

Techno Buffalo ахборот технологиялари сайтининг экспертлари Galaxy S7’ни 2016 йилнинг энг кўп сотилган Android смартфони бўлишини башорат қилмоқдалар. Дунёнинг энг оммабоп смартфон ишлаб чиқарувчиси айни кунда мазкур етакчиликни қўлдан чиқармаслик ҳаракатида.

Унинг навбатдаги Galaxy Note 6 смартфонининг ҳам шу йилнинг июль ойида, Apple’нинг iPhone 7 гаджетидан камида 2 ой олдин бозорни «ишғол» қилиши кутилмоқда. Бу эса компаниянинг халқаро савдодаги нуфузини янада оширади.

Samsung 2011 йилдан бошлаб Galaxy Note фаблетларини эълон қилиб келмоқда. Ҳар йилнинг сентябрь ойида тақдим қилинадиган йирик смартфонларнинг Note 5 русуми 2015 йилда август ойида эълон қилинган эди. Бунинг асосий сабаби фойдаланувчилар диққатини сентябрда тақдим қилинган яна бир гаджет iPhone 6S ақлли телефонидан олдинроқ «забт этиш» бўлган.

International Business Times нашрининг маълум қилишича, Note туркумига мансуб навбатдаги фаблет Quad HD дисплейига эга бўлади. У 12 МП асосий камераси билан таъминланади. Super OIS Plus суратни оптик барқарорлаштириш функцияси аниқ-равшан суратларни кафолатлайди. Samsung Galaxy Note 6 фаблети  S Pen стилусига эга бўлади.

Galaxy S6 edge

Фаблет ҳудудига қараб Snapdragon’нинг 820 русумидаги ҳамда Exynos процессори билан «қуроллантирилади». 6 ГБ тезкор хотира қурилмаси, 64 ёки 128 ГБ доимий ички хотира эса смартфоннинг яна бир ўзига хос ички имкониятлари.

Смартфон Google’нинг энг сўнгги, айни пайтда синовдан ўтказилаётган инновацион операцион тизими Android N’да фаолият кўрсатади. Фаблетнинг 4000 мАс аккумуляторда фаолият кўрсатиши айтилмоқда.

SamMobile интернет манбаасининг маълум қилишича,  Samsung Galaxy Note 6 ҳам Galaxy S7 каби IP68 сертификатини олиши мумкин. Яъни, фаблет сув ва чанг таъсирига чидамли хусусиятга эга бўлади.

GalaxyClub’нинг ёзишича, Galaxy Note 6 смартфонининг хавфсизлик тизимида кўз қорачиғини сканер қилиш орқали фойдаланувчини тизимга киришига рухсат берувчи функция мавжуд бўлади.

Samsung Galaxy Note 6 гаджетининг 5,8 дюймли, 1440 x 2560 пиксель сиғимига эга бўлган дисплейи Slim RGB AMOLED технологияси асосида ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Экраннинг сезувчанлиги планшетники каби, 1024 даражада бўлади. Бу кўрсаткичлар дисплейнинг юқори тасвир намойиши сифатига эга бўлишини кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан