Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Galaxy Note 6: Samsung «перфекционист»ликда жамоатчиликка суянмоқда
27.04.2016 21:53,  
1032

Samsung 2016 яна бир флагмани — Galaxy Note 6 устида изланишлар олиб бормоқда. Унинг тўғрисида бирламчи маълумотлар тарқатилиб, компания экспертлари уларга нисбатан жамоатчиликнинг фикрини ўрганиб чиққан.

Galaxy Note 6 фаблетининг жиҳатларига оид янгиликларга нисбатан билдирилган фикр-мулоҳаза, фойдаланувчилар муносабати ушбу мобиль алоқа яратувчилари томонидан ўрганиб чиқилганида маълум бўлдики, мазкур смартфонда қўшимча хотирани кенгайтириш бўлмачасининг йўқлиги ва гаджетнинг аккумулятори ҳам корпусдан ажралмас бўлиши ҳақидаги хабарлар кўпчиликка маъқул келмаган. Шунингдек, унинг аккумуляторининг электр токининг сиғими Galaxy Note 4 фаблетидан бор-йўғи 200 мА соатга кўпроқ бўлиши ҳам фойдаланувчилар танқидига сабаб бўлган.

Смартфоннинг симсиз ва тезкор қувватлаш функциясига эгалиги эса ўзига хос муҳим жиҳат. Гаджет яратувчилари мазкур норозиликларни ўрганиб чиқдилар ва смартфонни шулар асосида қайта такомиллаштиришга киришганликлари тўғрисида хабарлар мавжуд.

Деярли 6 дюйм ва 4K туридаги дисплей учун кучли аккумулятор ҳам керак бўлади. Samsung’нинг «Always On» фаол дисплей функцияси ҳам қурилмада татбиқ этиладиган бўлса, у ҳар соатда 1% қувватни «ейди». Шуни инобатга олиб, маълум бўлишича, Samsung инженерлари  Galaxy Note 6 фаблетини 4000 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор билан таъминлашмоқчи.

Интернет нашрларнинг машҳур «самсунгшунос»ларга таяниб тарқатаётган хабарларга кўра, фаблет IP68, яъни Galaxy S7 каби сув ва чанг ўтказмас корпусга эга бўлади.

Аввал хабар берилганидек, мобиль алоқа қурилмасида кўз қорачиғи сканери, 6 ГБ тезкор хотира ва 12 МП асосий камера мавжуд бўлади. Баъзи маълумотларга кўра, қурилманинг 250 ГБ доимий хотираси бўлади.

Инсайдерларнинг маълум қилишича, компания айни кунда икки талқиндаги дисплейга эга гаджетни синовдан ўтказмоқда. Синаб кўрилаётган 5,8-дюймли AMOLED туридаги, QHD сиғимига эга дисплейлардан бири «қайрилма соҳилли», бошқаси эса оддий текис кўринишда. Ишлаб чиқаришда улардан фақат биттасини киритиш режалаштирилган.

Фаблет Snapdragon 823 ёки Exynos 8890 процессорида фаолият кўрсатади. Европа бозори учун ишлаб чиқариладиган Galaxy Note 6 қурилмаси Qualcomm’нинг янги  Snapdragon 820 SoC процессорига ҳам эга бўлиши мумкин.

Galaxy Note 6 фаблетини кичрайтирилган ноутбук гибридига ўхшатиш мумкинлиги қулоққа чалинмоқда.

Galaxy Note 6’нинг тақдимотини жорий йилнинг июль ойида ўтказиш режалаштирилган. Фаблетга Android Marshmallow операцион тизими ўрнига Google’нинг янги Android N платформаси татбиқ қилиниши кутилмоқда.

Унинг тахминан 900 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. 2015 йилда намойиш қилинган Galaxy Note 5 эса айни кунда 650 АҚШ долларидан сотилмоқда.

манба: http://www.terabayt.uz/

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан