Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra тақдим қилинди – нарх ва жиҳатлари (фото+видео)
12.02.2020 17:18,  
1558

Янги тақдим этилган Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманларининг тақдимоти уларнинг камера имкониятлари намойишидан бошланди. Шунақа қилмасаям бўлмасди-да: ахир, Samsung’нинг флагман сериясида илк бор 12 мегапикселликдан юқори камерали моделлар бу! Демак, Galaxy S20 ҳамда Galaxy S20+ бош камераларида асосий модул 64 МПлик бўлса, Galaxy S20 Ultra асосий датчиги нақ 108 мегапикселлик.

Флагманлар камераларининг батафсил тавсифи қуйидагича:

Galaxy S20 моделида:

10 МП, объектив диафрагмаси F/2,2, кўриш бурчаги 80˚, автофокус (олд камера);

12 МП, объектив диафрагмаси F/2,2, кўриш бурчаги 120˚;

12 МП, объектив диафрагмаси F/1,8, кўриш бурчаги 79˚, оптик барқарорлаштириш;

64 МП, телеобъектив диафрагмаси F/2,0, кўриш бурчаги 76˚, оптик барқарорлаштириш;

Galaxy S20+ моделида:

10 МП, объектив диафрагмаси F/2,2, кўриш бурчаги 80˚, автофокус (олд камера);

12 МП, объектив диафрагмаси F/2,2, кўриш бурчаги 120˚;

12 МП, объектив диафрагмаси F/1,8, кўриш бурчаги 79˚, оптик барқарорлаштириш;

64 МП, телеобъектив диафрагмаси F/2,0, кўриш бурчаги 76˚, оптик барқарорлаштириш;

3D ToF камера модули

Galaxy S20 Ultra моделида:

40 МП, объектив диафрагмаси F/2,2, кўриш бурчаги 80˚, автофокус (олд камера);

12 МП, объектив диафрагмаси F/2,2, кўриш бурчаги 120˚;

108 МП, объектив диафрагмаси F/1,8, кўриш бурчаги 79˚, оптик барқарорлаштириш;

48 МП, телеобъектив диафрагмаси F/3,5˚, оптик барқарорлаштириш;

3D ToF камера модули.

Флагманларнинг энг каттаси – Galaxy S20 Ultra моделида 108 мегапикселлик режимдан 12 мегапикселликка динамик ўтиш ҳам кўзда тутилган. Бунда тўққизта пиксел биттасига бирлаштирилади ва шу тариқа ёруғликни қамраб олиш кўлами кенгайиб, якуний сурат сифати яхшиланади.

 

Galaxy S20 ҳамда Galaxy S20+ моделларида 30 карралик гибрид зум мавжуд бўлса, Galaxy S20 Ultra моделининг камерасида зум нақ 100 карралик! Бунда сунъий онг алгоритмларини қўллаш эвазига сифат йўқолмаслиги ваъда қилинмоқда. Учала флагманнинг камераси ҳам максимал 8К форматида видео ёзиб олишга қодир.

Кутилганидек, учала флагман ҳам Infinity-O туридаги – юқори қисмининг ўртасида камера учун жой ўйилган дисплейга эга. Samsung бу экранларни расман Quad HD+ Dynamic AMOLED 2X деб атаган; учаласи ҳам HDR10+ сертификатига эга бўлиб, 120 герцлик частотада кадр янгиланишини қўллаб-қувватлайди. Galaxy S20 экрани – 6,2 дюймлик, Galaxy S20+ экрани – 6,7 дюймлик, Galaxy S20 Ultra экрани – 6,9 дюймлик. Учта моделда ҳам ультратовушли бармоқ изи сканери дисплейнинг ўзига жорий этилган.

Galaxy S20 туркумида аппарат платформа асосини, сотилиш ҳудудига қараб, Qualcomm Snapdragon 865 ёки Exynos 990 процессори ташкил этади. Тезкор хотираси янгича – LPDDR5 турига мансуб бўлиб, Galaxy S20 ва Galaxy S20+ моделларида – 8/12 гигабайтлик; Galaxy S20 Ultra моделида эса – 12/16 гигабайтлик. Доимий хотира ҳажмига келсак, ҳар учала флагман 128 ва 512 гигабайтлик вариантларда бўлиб, яна 1 терабайтгача ҳажмли microSD-карта ёрдамида хотирани кенгайтириш мумкин.

Аккумуляторларининг ток сиғимларига келсак, Galaxy S20 моделида 4000 мА/соатлик, Galaxy S20+ моделида 4500 мА/соатлик, Galaxy S20 Ultra моделида эса 5000 мА/соатлик. Ҳар учаласи тезкор ва симсиз зарядлаш функцияларини қўллаб-қувватлашдан ташқари, симсиз усулда бошқа девайсларга қувват узатишга ҳам қодир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан