Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ғалла етиштирувчилардан режадан ташқари дон талаб қилиш тақиқланади. Жараён прокуратура назоратида
6.06.2022 14:16,  
72

Ғаллани сотиб олиш ва сотишда янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш, ички бозорда ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича Республика Штаби фаолияти

Маълумки, бугун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида дунё миқёсида юзага келаётган муаммолар

Давлатимиз раҳбарининг ғаллани харид қилиш бўйича янги

тизимни жорий этиш ҳақидаги ташаббуслари ўз вақтида  

илгари сурилганини кўрсатмоқда.

Шу сабабли, бу йил ғаллани қабул қилиш ва уни сотишда жорий этилган бозор механизмлари аҳолимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳамда ғалла етиштирувчиларни иқтисодий қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда.

Мазкур тизимнинг барча жараёнлари Республика ва ҳудудий штаблар, дон корхоналарига бириктирилган ишчи гуруҳлар томонидан   тўлиқ  назоратга  олинган.

Республика штаби ва ҳудудий штабларнинг бугунги кундаги асосий вазифаси, ички бозорни ун ва нон маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш ҳисобланади.

Хусусан, ун маҳсулотларини харид қилувчи нон ишлаб чиқарувчиларнинг биржа савдоларида қатнашишига кўмаклашиш ва юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф қилиш

мақсадида:

– ҳар куни республика штабининг йиғилиши онлайн тарзида ўтказилиб, ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш, биржада сотилиши ва нон ишлаб чиқарувчиларга етказилиши ҳолати муҳокама  қилиб  борилмоқда;

– республикадаги мавжуд 4,5 мингга яқин қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга прокуратура, департамент, МИБ ва солиқ идораларининг жами 2 137 нафар ходими бириктирилиб, уларга ташкилий ва ҳуқуқий ёрдамлар  кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, прокуратура органлари томонидан, ун ва нон маҳсулотлари етказилишига масъул бўлган 358 нафар мансабдор шахслар қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида, ўтган тўрт кун давомида 37,6 минг тонна ун биржа  савдоларига  қўйилди.

Шундан биржа савдоларида 34,3 минг тонна ун, 11 минг та тузилган биржа битимлари орқали 7 мингдан ортиқ   тадбиркорларга  сотилди.

Умуман олганда дон корхоналари томонидан, жорий йилнинг июнь ойида 170 минг тонна ун биржа савдолари орқали сотилиши режалаштирилган бўлиб, талаб мавжуд бўладиган   тақдирда,   ушбу  миқдорни  янада  ошириш  имконияти  ҳисоб - китоб  қилинган.

Республика ва ҳудудий штаблар томонидан ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнида, ҳудудларда айрим камчиликлар ҳам аниқланиб, уларни жойида бартараф қилиниши  таъминланмоқда.

Биргина,  ўтган   тўрт   кун   давомида:

– муқаддам турли хил сабабларга кўра фаолияти тўхтаб қолган 10 та қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти   тикланди;

 205 та тадбиркорга нон қолипи ҳамда ишлаб чиқариш  ускуналари  олиб  берилди

– айланма маблағни шакллантириш учун 1 млрд. сўмдан  ортиқ  кредит  маблағлари  ажратилди;

– 763 та корхонага биржа савдоларида иштирок этиб, ун  сотиб   олиш   учун   рўйхатдан   ўтказилишига   кўмаклашилди;

– 76 тасининг солиқдан қарзи мавжудлиги аниқланиб, солиқ идоралари  томонидан  тўлаш  муддати  кечиктирилди;

– 111 та корхоналарнинг электр, газ ва сув таъминотидаги  муаммолари  бартараф  қилинди.

Масалан, Фарғона вилоятида жорий йилнинг май ойида 3 та қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга табиий газ истеъмоли учун лимит ажратилмаганлиги оқибатида, улар фаолияти тўхтаб  қолган.

Ёки, Оҳангарон туманидаги "HOSTES FAMILY" МЧЖ қолипли нон ишлаб чиқариш биносининг газ таъминоти босими ва электр энергияси кучланиши ишлаб чиқариш ҳажмидан   паст  бўлганлиги  сабабли  тўлиқ  қувватда ишламаган.

Прокуратура органларининг амалий ёрдамлари натижасида, юқорида кўрсатилган камчиликлар бартараф қилинди ҳамда

фаолияти   тикланган.

Республика штаби ва ҳудудий штабларнинг яна бир

асосий вазифаларидан бири - бу жорий йилда етиштирилган

ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олинишини таъминлаш ҳамда режадаги ғаллани даладан дон қабул

қилиш шохобчаларига олиб келинишини таъминлашдан  иборатдир.

Бу бўйича ҳам барча дон корхоналарига ва уларга

қарашли 174 та шахобчаларга мутасадди идораларнинг

1800 га яқин ходимлари бириктирилиб, улар жойида,

ушбу   соҳа   вакиллари  билан  биргаликда  фаолият  кўрса-тишмоқда.

Бош прокуратура, “Ўздонмаҳсулот” компанияси ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ишлаб чиқилган

d-xarid.uz онлайн платформаси ҳам ҳеч қандай инсон

омилисиз,   маълумотларни  автоматик  тарзида  қабул  қилиб  жамлаб  бормоқда.

Бугунги кун ҳолатига, Қорақалпоғистон Республикасидан

ташқари, республиканинг барча вилоятларида ғалла ўрими уюшқоқлик  билан  бошланган.

Ўрим бошланганига қисқа муддат бўлган бўлсада, ҳозирга

қадар 170 минг тоннадан ортиқ ғалла дон корхоналарига

топширилди.

Яратилган янги тизимга кўра, ғалланинг бир килограмми, дастлабки нарх сифатида 3 минг сўмдан қабул қилинаёт-

ганлиги ҳамда келгусида биржа нархларидан келиб чиққан

ҳолда, ушбу нархга яна қўшимча ҳақ тўлаб берилиши барча

деҳқон, фермерлар ҳамда кластерлар томонидан кўтарингки

руҳда   қабул  қилинган.

Шу сабабли, етиштирилган донни қабул қилиниши

жараёнида, ғалла етиштирувчилар томонидан прокуратура органлари ва штабларга бирор - бир эътирозлар келиб  

тушмаган.

Янги тизимга кўра, қабул қилинган дон учун ўзаро ҳисоб-китобларни   амалга  ошириш  ишлари   бошланган  бўлиб,  ҳозирга қадар, ғалла етиштирувчиларга 146 млрд. сўмлик маблағлар   

тўлаб  берилиши  таъминланди.

Бундан ташқари, ғалла етиштирувчилардан режадан ташқари   ортиқча  умуман  дон  талаб  қилинишига  тўлиқ  чек  қўйилиб, ушбу жараён прокуратура ходимлари томонидан тўлиқ  назоратга  олинди.  

Шунингдек, ўтган йиллардан қолган дон қолдиғи тўлиқ хатловдан ўтказилиб, иккита дон корхонасида аниқланган камомад  бўйича  жиноят  ишлари  қўзғатилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан