Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Галстукни ечиб, ишлаш пайти келди» – президент тадбирни галстуксиз ўтказмоқда
23.02.2022 15:24,  
187

Мўйноқ Қорақалпоғистоннинг ташриф қоғозига айланиши керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

“Мўйноққа Тошкент вилояти томонидан 32 млрд маблағ ажратилди. Мен яна қўшимча 40 млрд беришга тайёрман. Агар зарур бўлса, яна ажратаман. Бу тўғридан тўғри пуллар, яна инвестицион маблағлар ҳам бор. Мана, болаларимизга бепул овқатлантиришни йўлга қўйдик. Овқатланяптими болаларимиз?” - деди президент.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев бунга жавобан шундай деди: “Ҳа, айни пайтда 142 минг нафар болаларимиз бепул овқат билан қамраб олинди. Ҳатто уйларига ҳам олиб кетишяпти”.

“Майли, уйига олиб кетса ҳам. Еса, соғлиғи тикланса бўлди. Худо хоҳласа, пулимиз кўпайса, уйларига ҳам қилиб берамиз. Бу ҳам Қорақалпоғистонга хос тажриба бўлди, энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз. Насиб қилса, аста-секин юқори синфларга ҳам йўлга қўямиз”, деди президент.

Қайд этилишича, Мўйноқ Қорақалпоғистоннинг ташриф қоғозига айланиши керак.

“Шунча йил Нукусга келиб қарсак чалиб кетавердик, лекин Мўйноқда ўзгариш бўлмади. Минбарлардан туриб, 30 йил “Орол, Орол” дедик. Лекин бирорта валламатнинг ўзи келиб Оролни ўз кўзи билан кўрмади. Энди бундай бўлмайди, галстукни ечиб, ишлаш пайти келди”, – деди президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан