Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғаниев тақдимот вақтида қийинчиликка дуч келди, Президент унинг режаларидан қониқмади
22.02.2021 15:34,  
2261

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Наманган вилоятига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Президент Янгиқўрғон туманидаги “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятининг боғида ҳам бўлди. Бу ерда Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилган.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувида маълум қилинди.

Президент ҳукумат агроблоки олдига 50 минг гектар ўзлаштирилмаган ерларни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш вазифасини қўйган. Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳар бир гектардан кўзланган мақсадларни аниқ миқдорлар, муддатлар билан асослаб берган.

«2020 йилга нисбатан 2021 йилда 401 минг гектар ер қўшилиши керак. Пахта эса 101 минг гектарга камайиб, 933 минг гектар қолди. Насиб қилса, келаси йил яна 100 минг камаяди, агар гектаридан 5 минг доллар даромад бермаса.Бугунги кунда наманганликлар бу борада Бухоро, Жиззах вилоятларидан кейинги ўринда турибди», дея тақдимот қилган Шуҳрат Ғаниев.

Шунингдек, Президент қишлоқ хўжалиги вазирига картошкачиликда ҳосилни кўпайтириш бўйича топшириқ берган.

Шу ўринда қизиқ бир ҳолат ҳам рўй берган. Президент асаларичилик билан боғлиқ слайдлардан бирини такрорлашни сўрар экан бу жараёнда Шуҳрат Ғаниев электрон тақдимотда бироз қийинчиликка дуч келган. Бунда Шуҳрат Ғаниевга вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ёрдамга келган.

Бундан ташқари, бош вазир ўринбосарининг асал ишлаб чиқаришни бир йилда 800 тоннага кўпайтириш фикрига жавобан, Президент 2000 тонна кўпайтириш топшириғини берган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан