Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғарб давлатлари томонидан денгиздан етказилувчи бир баррель Россия нефтини 60 долларгача чеклаш кучга кирди
6.12.2022 09:48,  
55

Ғарб давлатлари томонидан денгиздан етказилувчи бир баррель Россия нефтини 60 долларгача чеклаш кучга кирди, ўша лимит, бироқ нефть маҳсулотлари учун келаси йилнинг 5 февралидан жорий этилади.

Бу қарор Европа Иттифоқи, G7 давлатлари ва Австралия томонидан қўллаб-қувватланди. Бироқ Украина ва Россия томонидан салбий муносабатга сабаб бўлди. Украина бир баррель учун 30 доллар чегарасида туриб олган бўлса, Россия етказиб беришни бутунлай тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда.

Бироқ, FT маълумотларига кўра, Москва ушбу санкцияларни қўллаган давлатлардан ташқарида сотишни давом эттириш учун Венесуэла ва Эрондан сотиб олинган эски танкерлар флотини тайёрлаган.

Мутахассисларнинг фикрича, чекловлар жорий қилинганидан кейин нефтнинг жаҳон бозорида нархи бугунги кунда бир баррел учун тахминан 65 доллардан кескин ошиши мумкин. Бу ОПЕК+ давлатларининг келгуси йил охиригача ишлаб чиқаришни кунига 2 миллион баррелга қисқартиришни давом эттириш қарори билан боғлиқ.

Шу билан бирга, чекланган нарх Хитой ва Ҳиндистон каби Осиёдаги йирик харидорлар томонидан қўллаб-қувватланиши даргумон.

Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, ўтган йили хом нефть ва нефть маҳсулотлари Россия товарлари экспортининг 37 фоизини ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан