Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғарб энергетика гигантлари рекорд даражадаги даромадни қайд этишди
8.02.2023 22:31,  
16

Франция ва Норвегиянинг энергетика гигантлари TotalEnergies ва Equinor 2022 йилда рекорд даражадаги соф фойдани қарийб 50 миллиард долларга етганини маълум қилди. Тегишли маълумотлар Ғарб компанияларининг ҳисоботларида келтирилган.

Шундай қилиб, Total’нинг соф фойдаси ўтган йили 20,5 миллиард долларга етди, у 2021 йилда 16 миллиард доллар бўлган эди. Бу компания тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Даромад ҳам 36,5 фоизга ошиб, 281 миллиард долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, агар Тотал Европа санкциялари фонида Россиядаги фаолиятини қисқартиришни бошламаганида компания фойдаси 36,2 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин эди.

Ҳисоботда айтилишича, Equinor 2022 йилда 28,7 миллиард доллардан ортиқ соф фойда олди. 2021 йилга нисбатан 3,3 баробарга ошган. Equinor'нинг умумий даромади 150,806 миллиард долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан деярли 1,7 баравар юқори.

«Коммерсант» газетасининг ёзишича, ExxonMobil, Chevron, BP, Shell ва TotalEnergies'ни ўз ичига олган «катта нефть бешлиги»нинг умумий соф фойдаси 2022 йилда 195 миллиард долларни ташкил қилган. Ғарб компаниялари ўз ҳисоботларида кўрсаткичларнинг кескин ўсишини энергия нархининг ошиши билан изоҳлаган, бунга геосиёсий беқарорлик, жумладан, Украинадаги ҳарбий можаро сабаб бўлган. Ғарб компаниялари даромадларининг ўсиши Россиядан чиқиб кетиш ёки ушбу мамлакатдаги бир қатор лойиҳаларни қисқартириш билан боғлиқ ҳисобдан чиқаришларни қоплаш учун ҳам етарли эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан