Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғарб мамлакатлари Россия нефть нархининг даражасини қайта кўриб чиқмоқчи
21.01.2023 11:06,  
87

Ғарб давлатлари вакиллари бозордаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда март ойида Россия нефти учун нарх чегарасини қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар. Бу ҳақда АҚШ молия вазирининг биринчи ўринбосари Адевал Адеемонинг коалиция мамлакатларидаги ҳамкасблари билан виртуал учрашуви якунлари бўйича АҚШ молия вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.

Қайд этилишича, бундай қарор 5 февралдан нефть маҳсулотларига маржинал нархлар жорий этилиши фонида қабул қилинган. АҚШ Молия вазирлигининг фикрича, нархларнинг юқори чегарасини қайта кўриб чиқиш, қайта ишланган нефтга нарх чекловлари киритилгандан сўнг «коалицияга жаҳон бозоридаги ўзгаришларни ҳисобга олиш имконини беради».

Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари бир баррель учун 60 доллардан паст чегараларни белгилаш ташаббусига қарамай, Россия нефти экспортининг маржинал нархини пасайтиришга қарши чиқмоқчилиги маълум бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан