Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ғарб Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш бўйича ўз талабларини билдирди
4.03.2022 13:48,  
363

Ғарб Украинадаги ҳарбий амалиётлар тўхтатилса, Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд маълум қилди.

«Агар Россия урушни тугатса ва Украинани қайта тиклашга ёрдам берса, тинчликни тикласа ва бу давлат суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини тан олса, санкциялар тўхтатилади», - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС.

Шу билан бирга, Америка ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари айни дамда Россия ҳукумати «Украинанинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини инкор этмоқда» деган фикрни билдирди.

2 март куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон Россия қўшинлари Украинадан олиб чиқиб кетилган тақдирда музокараларга киришишга розилигини тасдиқлади. Блинкен, шунингдек, Қўшма Штатлар Украина расмийларининг вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш бўйича ҳар қандай саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан