Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғарблик ҳарбий эксперт: Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сонини очиқлади
17.05.2022 01:02,  
658

Ғарблик ҳарбий эксперт: Украинада 10 000 га яқин россиялик ҳарбий ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар берди.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларини таҳлил қилиш марказининг Россия дастури директори Майкл Кофман Украинадаги уруш пайтида ҳалок бўлган россиялик аскарларнинг эҳтимолий сонини тахмин қилди.

Охирги марта Россия Мудофаа вазирлиги йўқотишлар ҳақида расман 25 март куни 1351 ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ баъзи ОАВлар очиқ манбаларга асосланиб, Украинадаги жанговар ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлган 2336 нафар россиялик аскарнинг исмларини аллақачон тасдиқлаган. Украина Бош штаби анча катта рақамни - 26 мингдан ортиқ ўлган рус аскари ҳалок бўлганлигини маълум қилмоқда.

Кофман ўзининг Тwиттер саҳифасида ҳалок бўлган рус аскарларининг ҳақиқий сонини аниқлаш жуда қийин, чунки ҳатто босқинда қатнашган гуруҳнинг дастлабки сони ҳам аниқ маълум эмас. Бунинг сабаби, Ғарб экспертлари унинг ҳажмини 125-130 та баталон тактик гуруҳлари (BTG) деб ҳисоблашган, аммо бунга Миллий гвардия ходимлари (яъни полициячилар), шунингдек, сепаратистлик «республикалар» тарафдорлари кирмаган. Бундан ташқари, битта BTG ўлчами ҳам фарқ қилиши мумкин - ва Кофман уни тахминан 600 кишига баҳолайди (илгари ўйланганидек, 800 га яқин эмас).

Якшанба куни Британия Мудофаа вазирлиги Россия февраль ойида босқинни бошлаган қуруқликдаги кучларнинг учдан бир қисмини йўқотганини тахмин қилди. Бунга ўлганлар ҳам, ярадорлар ҳам киради.

Кофман, шу жумладан олдинги йирик урушлардаги йўқотишлар тўғрисидаги маълумотларга асосланиб, ушбу урушда ўлганлар ва ярадорлар нисбати ҳар бир ўлик учун ўртача 3,5 ярадор аскарга тўғри келиши мумкин деган хулосага келади. Шунинг учун, унинг фикрига кўра, «BTG»нинг учдан бир қисми жанговар самарадорлигини йўқотиши учун (яъни ўз ходимларининг 50 фоизини йўқотиши учун) атиги 3,3 минг ўлик талаб қилиниши мумкин.

Бироқ, расмий ҳисоб-китобларга ҳам таяниш мумкин, унга кўра 23 февраль куни Украина чегарасида 150 000 нафар ҳарбийлар гуруҳи йиғилган (жами 190 000 га яқин, жумладан Миллий гвардиянинг ёрдамчи бўлинмалари ва жангчилари). «Бу рақамнинг учдан бир қисми - умумий йўқотишлар - 12 мингга яқин аскарнинг ўлимига олиб келиши мумкин», - дея хулоса қилади Кофман.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан