"Гарри Поттер" муаллифи ўзининг янги китобини тақдим этди

Британиялик ёзувчи, "Гарри Поттер" китоблар туркуми муаллифи Жоан Роулинг ўзининг янги китобини тақдим қилди. Бу ҳақда Deadline портали хабар бермоқда.

Роулинг «Икабог» деб номланган китобини ўз фарзандлари учун ёзган. Аммо ҳозир у асарни онлайн нашр қилишга қарор қилган.

Роулинг «Икабог» эртаги "карантиндаги болалар, шунингдек, ушбу ғалати, нотинч даврда мактабга қайтиб келганлар учун", дея таъкидланади.

Китоб боблари расмий веб-сайтда 10 июлгача жойлаштирилади. Ҳозирги вақтда дастлабки икки қисм Интернетда мавжуд.

Ёзувчининг таъкидлашича, онлайн нашрни сотишдан тушган маблағнинг бир қисми COVID-19 га қарши курашга йўналтирилади.