Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гастарбайтер миллат
11.11.2019 17:52,  
1351

Ўзбекистон давлати шундай даражага тушиб қолдики, унинг “миллий манфаатлари”, “ташқи сиёсати” марказида мигрантлар, гастарбайтерлар асосий ўрин тутяпди. Буни давлатнинг энг юқори мулозимлари ҳам инкор қила олмайди, сенаторлар ва депутатлар эса, буни тасдиқлаяптилар, олқишлаяптилар.

Бутун бир бошли давлат “Биз Россия измида бўлсак, меҳнат муҳожирларимизга яхши бўлади” дейиши, қарамлик психологиясининг энг ёрқин мисоли бўла олади. Яна кўпчилик “биз ўзимизнинг монополистларимиздан қутилишимиз учун ҳам, ушбу иттифоққа киришимиз керак” дейди. Бу билан, миллат ўзининг ноқислигини эътироф этади: “мен ўзимни ақл-идрок билан бошқара олмайман, лекин кимдир биров келиб, мени тарбия қилса – розиман” дегандек.

Ўтган даврда Ўзбекистон ўзининг миллий мустақиллигини кўп урғулади. Лекин, бу мустақиллик – онгли ва эркин одамлар жамияти билан мустаҳкамланмади. Ўтган даврда Ўзбекистон давлатчилигига энг катта тарихий зарбани берган ходиса – диктатура бўлди. Мана, диктатуранинг кўплаб салбий оқибатларидан бири – гастарбайтерлар бўлса, бошқа томондан, демократиясиз бошқарув, жамоатчилик фикрининг йўқлиги, давлатнинг ташқи босимлардан ҳимоялана олмаслиги ҳисобланади. Агар Ўзбекистонда кучли ҳуқуқий давлат ва қудратли фуқаролик жамияти бўлганида эда, буни ташқи дунё кўрарди, ҳисоблашарди, давлат раҳбарлари билан келишиш ёки босим қилиш имконсиз эканлигини англашарди.

Ўзбекистонни қисмати оғир экан. Дунёда тафаккури тарқоқ жамиятлар у қадар кўп эмас. Ўзбекистонни миллионлаб аҳолиси бошқа давлатда туриб, ишлаб ва яқинларига пул юбориб, шу ҳисобига яшаши – жуда ачинарли ҳол. Шу пайтгача Ўзбекистонни ахборот марказлари хорижда бўлди, ва ҳали ҳам улар Ўзбекистонни ичида жамланмади. Ўзбекистоннинг жамоатчилик фикрини шакллантирувчи – тафаккур марказлари ҳам, кўпроқ хорижда қолмоқда.

Кўзга кўринган имомлар, журналистлар, сиёсатчилар, мутафаккирлар – аксарияти хорижда қолмоқда. Миллионлаб меҳнат муҳожирларини, айтмаса ҳам бўлади. Мана шундай давлат барқарор ва фаровон бўлиши мумкинми? Мустақиллигини сақлаб қолиши имконлими? Давлатнинг обрўйи мустаҳкам, сўзи ўткир, таъсири катта, қарорлари мустақил бўлиши мумкинми? Миллатимизнинг қисмати оғир экан...

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан