Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Газ экспортидаги Ўзбекистон ва Хитой статистикаси нега фарқ қилаётгани айтилди
23.12.2022 22:56,  
161

Газ экспорти бўйича Ўзбекистон ва Хитой статистикаси нега фарқ қилишини Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов тушунтирди. Унинг айтишича, бу Ўзбекистоннинг Хитой томони учун газ импортида транспортёр давлат экани билан боғлиқ.

"Бу ерда тан олиш керак, икки мамлакатнинг статистик ҳисоботларида фарқ бор. Сабаби, бизнинг статистикада фақатгина экспорт қилинган газнинг ҳажми ва унинг суммаси чиққан бўлса, Хитой тарафи эса, умуман Ўзбекистондан импорт қилинган товар ва маҳсулотлар хизматларини инобатга олган.

Ва бу ерда Ўзбекистондан экспорт қилинган газдан ташқари, Ўзбекистон ҳудудидан Туркманистондан тортиб Хитойгача кетган газ қувури бор. У ерда бизнинг ҳудудда "Азиатрансгаз" қўшма корхонаси бор. Ушбу корхона газ транспортини амалга ошириб беради.

Яъни Ўзбекистон ҳудудидан транспорт қилинган газ ва транзит хизматлари учун тўланган пул. Мана шу иккита суммани қўшганда Хитой статистикаси берган рақам келиб чиқади", — деди вазир ўз тушунтиришида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан