Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Газга навбатда турган ҳайдовчилар норозилик сифатида Тошкент-Гулистон йўлини ёпиб қўйганига изоҳ берилди
27.11.2019 18:29,  
2280

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати бир неча кунлардан бери аҳоли ўртасида табиий газ ва электр токининг тақчиллиги бўлаётганлиги сабабли эътирозлар кўплаб келиб тушаётгани ҳақида баёнот берди.

Таъкидланишича, газ тақчиллиги автомобилларга газ тарқатиш шаҳобчаларида ҳам кузатилмоқда. Ўз навбатида газ қўйиш шаҳобчаларида кўплаб транспорт воситалари тўпланиб қолиши оқибатида автомашиналар навбат узунлиги бир неча юз метрларга етмоқда.

2019 йил 27 ноябр куни эса М-34 йўл 89 км йўл ёқасида жойлашган "Шератон-сервис" МЧЖ га қарашли Автомобилларга газ тарқатиш корхонаси олдида бир қанча фуқаролар газ қуйиш шаҳобчасида норозилик билдириб, шу ерда фуқаролар кутиш жойидаги стулларни олиб М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналишини вақтинча тўсганлиги, йўлда эса автомашиналар тирбанд бўлиб тўхтаб турганлиги кўрсатилган.

Воқеа жойига зудлик билан Сирдарё вилояти ЙҲХБ ва Сирдарё тумани ИИБ масъул ходимлари ўрганилганда, ушбу газ тарқатиш шахобчаси бугун тонгда ишга туширилганлиги, хайдовчилар эса кечадан бери навбат кутиб туршганлигини, соат тахминан 11:00 ларда ўзларини Ўзбекистон Республикаси Ўзнефтгаз" инспексияси, Мажбурий ижро Бюроси, "ЎзТранс газ" агентлиги деб таништирган ходимлар келиб газ ҳисоблаш мосламасини текшириш учун олиб кетишганликларини, навбатда турган 5-6 нафар ҳайдовчилар эса ушбу ҳолатга ўз норозиликларини билдириб М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналишини беркитишганлигини билдиришган.

Шундан сўнг олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг у ерга йиғилган ҳайдовчилар тарқатилиб, зудлик билан йўлда ҳаракат тикланганлигини маълум қиламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан