Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Газпром" Болгарияга ҳам газ етказиб беришни тўхтатади
27.04.2022 11:14,  
147

Болгария ҳукуматининг билдиришича, Россиянинг газ монополи "Газпром" мамлакатни ёқилғи таъминоти 27 апрелдан тўхтатилиши ҳақида хабардор қилган. Бу қарорнинг сабаби Софиянинг ёқилғи учун рублда ва Россия томонидан белгиланган тартибда тўлашдан бош тортиши эканлиги маълум қилинган.

"Булгаргаз" хабарига кўра, "Болгария томони амалдаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган ва тўловларни ўз вақтида барча меъёрларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширган".

Маълумот учун, сешанба куни "Газпром" Польшага газ етказиб беришни тўхтатганини эълон қилди. Польша, худди Болгария каби, ёқилғи учун рублда тўлаш мажбурияти юклатилган Россиянинг "нодўстона давлатлар" рўйхатига киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан