Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Gazprom Germania»га қарши санкциялар Германияга миллиардлаб еврога тушади
5.06.2022 10:12,  
173

Welt am Sonntag: Gazprom Germania'га қарши санкциялар Германияга йилига 5 миллиард еврога тушади.

«Gazprom Germania» ва унинг шуба корхоналарига қарши Россия санкциялари немис газ истеъмолчиларига йилига қўшимча беш миллиардга тушади. Бу ҳақда номи ошкор этилмаган соҳа вакилларига таяниб, Welt am Sonntag хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, газни бошқа газ етказиб берувчиларга йўналтириш федерал бюджетга қўшимча оғир юкни келтириб чиқаради, чунки газ қимматроқ нархларда сотиб олинади.

Welt am Sonntag маълумотларига кўра, май ойининг ўрталаридан бери бир мегаватт-соат табиий газ Германияга тахминан 85 еврога тушган, Россия махсус операцияси бошланишидан олдин одатдаги нарх эса 20 дан 30 еврогача бўлган.

Германия ҳукумати мамлакатга кунига қўшимча 10 миллион куб метр газ керак, деб ҳисобламоқда, бу эса йилига 3,5 миллиард еврога тушади. Бошқа харажатлар Қуйи Саксониядаги Реҳден омборини газ билан тўлдириш бўлади. Октябргача у 80 фоизга тўлиши керак.

Март ойи охирида «Газпром» Германиянинг Gazprom Germania GmbH компанияси ва унинг барча активларини тарк этди. 4 апрелдан бошлаб компания Германия Федерал тармоқ агентлиги (BNetzA) томонидан бошқарилиб келинмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан