Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Газпром Голландияга этказиб беришни тўхтатди
31.05.2022 12:38,  
2

«Газпром» Голландиялик Гастеррага ёқилғи учун рублда тўланмагани учун газ етказиб беришни бутунлай тўхтатди. GasTerra рублда тўлашдан бош тортгани учун «Газпром» Голландияга газ етказиб бермоқчи эмас. Бу ҳақда Россия компанияси хабарида айтилади.

30 май охирига келиб, Газпром Экспорт компаниядан апрель ойида газ етказиб бериш учун тўловни олмаган. 1 апрелдан бошлаб етказиб бериладиган газ учун тўловлар янги реквизитлардан фойдаланган ҳолда рублда амалга оширилиши керак, бу ҳақда контрагентлар ўз вақтида хабардор қилинган, дея таъкидлади Газпром.

Аввалроқ Gasterra Россия гази учун тўловни рублда амалга оширмаслигини, чунки у санкцияларни бузиш хавфидан қўрқишини айтганди. У, шунингдек, Москва томонидан таклиф қилинган тўлов схемаси билан боғлиқ «муҳим молиявий ва операцион рисклар» дан қўрқади.

Март ойи охирида президент Владимир Путин Европа давлатларига етказиб бериладиган Россия гази учун тўловларни рублга ўтказиш бўйича кўрсатма берган эди. Схема харидор томонидан Газпромбанкда иккита ҳисоб (рубль ва еврода) очишни ўз ичига олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан