Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Генерал Дўстум Афғонистон тарихидаги биринчи ўзбек маршалига айланди
18.05.2020 05:47,  
1187

Афғонистонда бир вақтнинг ўзида расман қудратда бўлган иккита президент ярашди. BBC Ўзбек хизматининг маълум қилишича, Муҳаммад Ашраф Ғани ва доктор Абдулла Абдулла ўртасидаги сиёсий келишув кеча, 17 май куни имзоланди.

Янги келишув Афғонистонда яна бир фуқаролар урушига етаклаши мумкинлиги айтилган бир неча ойлик сиёсий инқирозга якун ясаши кутилмоқда.

Битимга мувофиқ, фақат Муҳаммад Ашраф Ғанининг якка ўзи президентлик мақомини сақлаб қолди. Доктор Абдулла Абдулла Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раислиги билан кифояланадиган бўлди.

Фақат сулҳ ва муроса масалаларида Афғонистонда президент Ғанидан кейин иккинчи қудратли шахсга айланди.

Шунингдек, икки сиёсий рақиб Вазирлар маҳкамаси таркибини танлашда ҳам тенг ҳуқуққа эга бўлишади ва барча ҳокимларни биргаликда тайинлашади.

Аммо собиқ ижроия раис ва қўшалоқ президентдан биттаси — доктор Абдулланинг Афғонистон Олий давлат ва Миллий хавфсизлик кенгаши таркибига кириш-кирмаслиги ҳозирча очиқланмаган.

Бугун имзоланган янги келишувга мувофиқ эса, генерал Абдулрашид Дўстум Афғонистон тарихидаги учинчи маршалга айланган. Бунга қўшимча, Афғонистон Олий давлат ва Миллий Хавфсизлик кенгашлари таркибига кириши ҳам маълум бўлган.

Маршаллик Афғонистон Қуролли кучларида энг Олий ҳарбий рутба саналади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан