Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Генерал Сулаймоний Хитой манфаатларининг ёювчиси эдими?
7.01.2020 10:07,  
1965

Ildiz канали Rucriminalinfoʻга асосланиб, Қосим Сулаймоний қандай шароитда Хитой билан яқинлашгани ҳақида маълумотларни эълон қилди.

Манбалар эронлик генералнинг Яқин Шарқдаги Хитой манфаатларининг ёювчиси бўлгани ҳақида сўзлаб берди:

“Қосим Сулаймоний санкцияларга чап бериб Хитойга нефт сотишни назорат қиладиган бир гуруҳ кишилар манфаатларини ифодалаб келган. Бу жуда-жуда улкан пуллардир. Улар айниқса Кунлун банкида тўпланган. Тахминан, 30-40 миллиард АҚШ доллари.

Бошида пуллар эркин йўл билан орқага Эронга бориб турган. Кейин эса Хитой Шимолий Корея ва Эронга ёрдам кўрсатгани учун Америка босимига учради. Вазият энди ўзгарди. Хитой нефт сотиб олишни давом эттиряпти, лекин пуллар хитой банклари (яна ўша Кунлун) даги ҳисоб рақамларда норезидент юань кўринишида ўрнашиб қолар эди.

3 январь куни Бағдоддаги аэропортда америкалик ҳарбийларнинг авиазарбаси оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилган эди.

Норезидент кўринишидаги юанни АҚШ позициясидан чиқариш нореал бўлиб қолди. Шунда эронийларда муаммо бошланди. Яъни, нефт кетяпти, пуллар эса қайтиб келмай, аксинча тўпланиб ётибди. Шунда даллоллик ҳақи эвазига пулларни Хитойдан олиб келишга ёрдам берадиган воситачиларни жалб қила бошлашди.

МАВЗУГА ДОИР: Эрон АҚШнинг ҳарбий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда

Ва бу ерда фирибгарлик рўй берди. Эронийларни юз миллион долларга “кийдиришди”. Шунда Эроннинг диний раҳбарияти (нефт бизнесидан асосий фойдани ўшалар олади) икки кишини бу схемани назорат қилиш учун тайинлади.

Шулардан бири Қосим эди. У бутун дунё бўйлаб кенг разведка алоқаларига эга бўлган, ва ҳар қандай одамни сайёрамизнинг исталган нуқтасига етказиб бера олган. Шунингдек, Эронни ким алдаса, уни шафқатсизларча жазолаган.

Пуллар яна орқага қайтиб кела бошлади.

Нефт бошқарувини назорат қилиш эвазига Қосимда Хитой билан жиддий (норасмий) алоқалар пайдо бўлди. Эндиликда у билан Компартиядаги тўралар гаплаша бошлади. Яқин Шарқ Хитойга манфаатли бўлгани учун, ҳамкорлик нефт пуллари доирасидан ташқарига чиқиб кетди.

МАВЗУГА ДОИР: АҚШ-Эрон низосининг яна бир қурбони: Saudi Aramco

Қосим Хитойнинг Эрон билан дўстона сиёсати воситачиларидан бирига айланди. Унда ҳатто махсус ҳимояланган алоқа канали бўлган. Ироқ, Сурия, Ливан ва Туркияда қўшма ҳарбий ҳаракатлар бошланди. Алоқалар жуда-жуда кучли эди.

Энди эса Хитой Яқин Шарқдаги ўз манфаатларининг кучли ёювчисидан жудо бўлди“.

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан