Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Геология ва кимё технологиялари бўйича инновацион лабораториялар ташкил этади
31.01.2020 17:13,  
159

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев олимлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда илм-фан соҳасидаги энг муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

Бугун Ўзбекистонда кимё йўналиши бўйича тўртта илмий-тадқиқот муассасаси мавжуд, уларда 250 нафардан зиёд илмий ходим фаолият кўрсатмоқда. Яратилган ишланмалар асосида янги ўғитлар, дефолиантлар, ўсиш стимуляторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Президентимиз кимё соҳаси минерал ўғит ишлаб чиқариш билан чекланиб қолаётгани, бу йўналишдаги таълим ва илмий тадқиқотларни такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Илмий ишланмаларни жорий қилиш самарадорлигини ошириш, бунинг учун тадқиқотларнинг тармоқ корхоналари эҳтиёжига ҳамоҳанглигини таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

“Ўзкимёсаноат” ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятларига ўз тизимидаги йирик корхоналарда замонавий инфратузилмага эга бўлган тажриба-ишлаб чиқариш лабораториялари ташкил этиш, уларни фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига йўналтириш эса Инновацион ривожланиш вазирлигига юкланди.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев янги университет кампусига тамал тоши қўйди​

Минерал ресурслардан фойдаланиш унумдорлигини ошириш мақсадида “Кўмир ва материаллар кимёси” илмий-тажриба лабораториясини, Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институтида “Кўмир кимёси ва технологияси” илмий йўналишини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Замонавий қурилиш материаллари яратиш бўйича янги илмий муассасалар, хусусан, янги композит материаллар ва инновацион кимё технологиялари бўйича тадқиқотлар олиб борадиган лаборатория тармоғини ташкил этиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Биология фани фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш учун фундаментал ва технологик асос бўлиб хизмат қилади. Бугун бу йўналишда 7 та илмий-тадқиқот муассасасида 600 нафарга яқин илмий ходим фаолият кўрсатмоқда.

Президентимиз жаҳон бозори ва илм-фанидаги тенденцияларни кўрсатиб ўтиб, агро ва биотехнологиялар, озиқ-овқат, шу жумладан, фудо-микс, био-тиббиёт ва фарма-биотехнологиялари йўналишларини комплекс ривожлантириш бўйича топшириқ берди.

Озиқ-овқат таркиби ва унинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни тарғиб этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Ботаника институти фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгиланди.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев​ математика, кимё-биология ва геологияни ривожлантириш борасида очиқ мулоқот ўтказмоқда

Мамлакатимиз ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг рақамли давлат кадастрини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Бу юқори даражадаги илмий тадқиқотларни режалаштириш, биологик муҳофаза чораларини белгилаш, соҳа ривожига оид муҳим амалий қарорларни қабул қилиш учун имконият яратади.

Тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида ДНК ва ҳужайравий технологиялар, генетик таҳлиллар, янги биоматериаллар ва биополимерларни ишлатиш амалиётини ривожлантириш, потенциал истеъмолчилар билан илмий-тадқиқот институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Яна бир устувор йўналиш – саноат учун минерал хомашё базасини таъминлаш билан билан боғлиқ бўлган геология соҳаси.

Мамлакатимизда фойдали қазилмаларнинг 70 дан ортиқ тури бўйича 2 мингдан ортиқ конлар аниқланган. Лекин қазиб олиш ва қайта ишлаш осон бўлган конлар тобора камайиб бормоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев: Математикани яхши билган бола ақлли, кенг тафаккурли бўлади ва исталган соҳада ишлаб кетади

Янги конлар топиш учун ер қаърининг янада чуқурроқ қатламларини геологик ўрганиш, мураккаб таркибли конларни ўзлаштириш бўйича соҳага илмий асосланган илғор усуллар ва инновацион технологияларни кенг жорий этишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда.

Шу мақсадда Тошкентда Геология фанлари университети ташкил этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги илмий тадқиқотларни янада кенгайтириш мақсадида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни фаоллаштириш, бунга давлат мақсадли грантлари билан бирга хорижий грантларни ҳам жалб этиш зарурлигини қайд этди.

Геология ва кон-металлургия комбинатлари салоҳиятини бирлаштириш, замонавий Гео-инновацион технологиялар лабораторияси ташкил этиш вазифаси белгиланди.

Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, “Рақамли геология” ва “Тоғ жинслари ва минералларнинг миллий электрон базаси” лойиҳаларини амалга ошириш, талабаларга юқори аниқликдаги космик суратлар асосида ерни масофадан зондлаш усулларини ўқитиш бўйича топшириқлар берилди.

Ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш ва докторантура тизимининг натижадорлигини рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Диссертациясини муддатидан аввал ҳимоя қилган докторантлар ва уларнинг илмий раҳбарлари ёки маслаҳатчиларини муносиб рағбатлантириш мақсадида тежалган маблағларни тўлиқ тўлаб бериш амалиётини жорий қилиш таклифи билдирилди.

Мутасаддиларга илм-фан соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда ўрта ва узоқ истиқболга мўлжалланган илм-фан, технологик ва инновацион тараққиёт асосларини белгилаш вазифаси қўйилди.

МАВЗУГА ДОИР: Охирги ўттиз йилда бу соҳа эътибордан четда қолди. Бор салоҳиятни сақлаб қололмадик – Президент

Бугун бўлиб ўтган очиқ мулоқотда илм-фан йўналишларида ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари олимлар ва ёшлар билдирган таклифлар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан