Геология қўмитасининг собиқ раиси Тўлқин Шоёқубов дунёдан ўтди

Геология қўмитасининг собиқ раиси Тўлқин Шоёқубов дунёдан ўтди

фото: Кун.уз

Мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитасининг раиси бўлган Тўлқин Шоёқубов бугун оламдан ўтди. Марҳумнинг ёши 87да бўлган. Жаноза марҳумнинг Олмазор тумани "Профессорлар шаҳарчаси"даги хонадонида ўқилиб, Чиғатой қабристонига қўйилган.

Тўлқин Шоёқубов фан доктори унвонига эга бўлиб, геология-қидирув ишлари соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда жамоат турмушида фаол иштирок этганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи ва "Дўстлик" медали билан тақдирланган эди.