Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия АҚШ ва Норвегиядан газ нархини туширишни сўрамоқчи
8.10.2022 17:37,  
8

Германия канцлери Олаф Шолц Норвегия, АҚШ ва бошқа газ етказиб берувчилар билан Европага импорт қилинадиган маҳсулотлар нархини пасайтириш имкониятини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Биз бир овоздан газ импорт нархлари жуда юқори деган фикрдамиз. Биз Норвегия ёки АҚШ каби ишончли газ етказиб берувчилар ва бошқа кўплаб глобал етказиб берувчилар билан Европада газ нархини қандай туширишни муҳокама қилиш ҳақида гапиряпмиз", — деди сиёсатчи.

Канцлернинг сўзларига кўра, Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере бундай мулоқотга тайёр эканини айтган.

Аввалроқ, ЕИнинг тўртта давлати – Полша, Италия, Бельгия ва Греция харид қилинган газ учун нарх коридорини жорий этишни таклиф қилгани хабар қилинганди. Ушбу чора барча улгуржи операциялар учун максимал харид нархини чеклашни ўз ичига олади. Бундан ташқари, нарх коридори узоқ муддатли шартномаларга нисбатан қўлланилиши керак, уларнинг қиймати эталон газ нархлари билан боғлиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан