Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия газ нархи ўсишини тўхтатиш учун истеъмолчиларга 200 миллиард евролик ёрдам кўрсатмоқчи
4.11.2022 11:40,  
16

Германия ҳукумати энергия нархининг мисли кўрилмаган ўсишида уй хўжаликлари ва корхоналарга ёрдам бериш учун 200 миллиард евролик йирик режа тафсилотлари бўйича келишиб олди. Бу ҳақда "Лента.ру" манбаси хабар бермоқда.

Асосий чора - "газ нархи ўсишини" тўхтатиш, лекин дарҳол эмас: декабрь ойида фуқаролар бироз чегирма олади, лекин умуман олганда, жамоат ташкилотлари, йирик корхона ва мактаблар 1 январдан, уй хўжаликлари эса фақат 1 мартдан камроқ тўлайди.

Бундан ташқари, Германия ойига 49 еврога ягона чипта (жамоат транспортидан фойдаланиш чиптаси) жорий қилмоқда. Бу чипта ёрдамида немислар бутун мамлакат бўйлаб жамоат транспорти ва шаҳар атрофидаги поездлардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу оилаларга саёҳат харажатларини тежаш имконини беради ва ҳеч бўлмаганда баъзи автомобиль эгаларини жамоат транспортидан фойдаланишга мажбур қилади. Ёзда шундай дастур мамлакатда ойига атиги 9 евро бўлган.

Берлиннинг бундай кенг кўламли чоралари дарҳол ЕИ танқидига учради: қўшнилар билан келишилмаган ҳолда бундай катта ҳажмдаги маблағларни киритиш бошқа мамлакатларда нархлар ошишига олиб келишидан қўрқишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан