Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия ҳукумати истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш учун 91 миллиард евро ажратади
1.11.2022 10:03,  
12

Германия ҳукумати 2 ноябрь, чоршанба куни немис истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида газ нархининг юқори чегарасини жорий этиш ва 2023 йил учун 91 миллиард евро миқдорида субсидиялар ажратиш бўйича таклифларни маъқулламоқчи. Бу ҳақда "Коммерсант" ёзади.

Бу чора аҳолига зарур газнинг 80 фоизигача, саноат тармоқларига эса 70 фоизгача чегирмали нархда харид қилиш имконини беради. Шу билан бирга, саноат корхоналари «имтиёзли газ» олиш учун, жумладан, мавжуд ишлаб чиқаришни ўша жойда, шунингдек, иш ўринларининг камида 90 фоизини сақлаб қолиш мажбуриятини олиши керак. Газ нархининг юқори чегарасини таъминлаш харажатлари давлат қарзини ошириш ҳисобига давлат томонидан қопланади

Энергия харажатларини камайтириш учун субсидияларнинг умумий миқдори, Берлин режаларига кўра, 200 миллиард еврони ташкил этади, шунингдек, газ солиғини 19 фоиздан 7 фоизга камайтириш ва бир қатор бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Аввалроқ Германия мамлакатдаги газ омборларини тўлдириш бўйича режадан олдинда экани маълум бўлган эди. Мамлакатда ер ости газ омборларининг тўлиқлик даражаси 98,52 фоизни ташкил этмоқда. Германия Россияга энергетика қарамлигини минималлаштиришга ва шу билан бирга мамлакатда тўлиқ энергетика инқирозига йўл қўймаслик учун газ захирасини тўплашга интилади. Бироқ, "Газпром" раҳбари Алексей Миллернинг сўзларига кўра, Германиянинг ер ости омборларидаги газ захиралари мамлакатни 2-5 ойгача етади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан