Германия Ички ишлар вазири канцлер Меркель билан қўл бериб сўрашишни рад этди (видео)

Германия Ички ишлар вазири канцлер Меркель билан қўл бериб сўрашишни рад этди (видео)

DW

Германия Ички ишлар вазири Хорст Зеехофер билан Aнгела Меркель ўртасида зиддият вужудга келди.

Вазир Меркелнинг миграция сиёсатидан норози бўлиб, яқинда канцлер томонидан тузилган янги коалициянинг қулашига таҳдид солувчи барча лавозимларини тарк этиш ниятини билдирди.

Reuters нинг партиядаги манбаларига кўра, Хорст Зеехофер якшанба куни партия раҳбарияти билан учрашувда, Меркелнинг миграция бўйича таклифларига рози бўлиш ёки йўқлигини муҳокама қилган.

Меркелдан қочқинлар сиёсатини кучайтиришни талаб қилган Зеехофер, аввалроқ ҳамкасбларига ЕИ раҳбарлари билан келишилган чораларга қарамай, баъзи муҳожирларни қайтариб юборишнинг бошқа муқобил варианти йўқлигини айтди, дея хабар беради Reuters агентлиги. Меркель эса бу фикрни рад этди, дея қўшимча қилади агентлик.

Зеехофер ўз лавозимини тарк этиш нияти борлигини Deutsche Welle ҳам партиядаги манбаларига таяниб хабар қилмоқда. Aгентлик суҳбатдошларига кўра, партиянинг бошқа вакиллари уни бу қароридан қайтаришга уринган.

Бир кун олдин Меркель Зеехофер билан учрашуви чоғида Европа Иттифоқи мамлакатларининг миграция сиёсати бўйича келишувлари натижаларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилган эди. 

DW нинг таъкидлашича, Зеехофернинг суҳбат натижасидаги баёноти Меркелнинг илгари айтганларига зиддир. 

"Биз қарор қилган барча масалалар йиғиндиси миллий чораларимиз каби айни бир ечимдир. Бу менинг шахсий хулосам. Aлбатта, партия ўзи қарор қабул қилиши керак бўлади, деди канцлер ZDF га берган интервюсида.