Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия иқтисодиёти таназзул ёқасида — Ifo
25.07.2022 17:31,  
101

Немис иқтисодиёти юқори энергия нархлари ва газ етказиб беришнинг эҳтимолий тақчиллиги туфайли таназзул ёқасида. Бу ҳақда Мюнхендаги Ifo иқтисодий тадқиқотлар институти душанба куни эълон қилинган баёнотда айтилади.

«Германия рецессия ёқасида. Энергиянинг юқори нархлари ва газ тақчиллиги таҳдиди бозорда оғир бўлмоқда», - дейилади ҳужжатда. 

Ifo ҳисоб-китобларига кўра, ишбилармонлик муҳити индекси июль ойида 3,6 пунктга тушиб, 88,6 пунктга етди, бу экспертларнинг энг салбий прогнозларидан ошиб кетди ва сўнгги икки йилдаги энг паст кўрсаткичга айланди. Республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ишбилармонлик муҳити ёмонлашгани қайд этилди, дея таъкидлайди ташкилот.

Ifo ишбилармонлик муҳити индекси 9000 га яқин немис корхоналари ўртасида ўтказилган сўровлар асосида ҳисоблаб чиқилади ва Германиядаги иқтисодий вазиятни тавсифловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан