Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Германия кўмирда ишлайдиган электр станциялардан фойдаланишни кўпайтириш режаларини эълон қилди
20.06.2022 09:09,  
33

Германия ҳукумати газни тежаш ва ер ости газ омборларини (UGS) тўлдириш чора-тадбирларидан бири сифатида кўмирда ишлайдиган электр станцияларидан фаолроқ фойдаланишни режалаштирмоқда, деб ёзади “ТАСС” .

«Газ сарфини янада камайтириш керак. Бунинг ўрнига UGS объектларига кўпроқ газ қуйиш керак, акс ҳолда қишда тақчиллик юзага келади», дейилади ҳужжатда.

Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабекнинг таъкидлашича, мамлакат ушбу ёз ва кузда UGSF'ларни имкон қадар кўпроқ тўлдириш учун «қўлидан келганини қилиши» керак дейди.

Аввалроқ, Германия канцлери Олаф Шолс Германия «Шимолий оқим» орқали етказиб беришнинг қисқариши билан боғлиқ техник сабабларни бартараф этиш учун ҳамма нарсани қилишини айтган эди.

Бунгача «Газпром» Сиеменс томонидан газ насос агрегатлари таъмирдан ўз вақтида қайтарилмагани ва двигателдаги носозликлар туфайли «Шимолий оқим» орқали газ етказиб беришни қисқартиришга мажбур бўлганини хабар қилган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан