Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия президентининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда
7.05.2019 11:26,  
20

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Мамлакат атроф-муҳит, табиат муҳофазаси ва ядровий хавфсизлик вазирлиги ҳамкорлик бўлими бошлиғи Юрген Кейнхорстга кўра, бўлажак ташриф экологик хавфсизлик борасидаги муносабатларни ҳам янги босқичга олиб чиқади. Бу ҳақда Берлиндан Алишер Азимов хабар бермоқда.

«Бу соҳадаги ҳамкорликнинг ижобий мисоллари ҳам бор. Ўзбекистонда иштирокимизда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, тоғли ҳудудларда тупроқни эрозиядан ҳимоя қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди ёки айни пайтда бажарилмоқда. Шунингдек, Амударё қирғоқларида қум кўчишини олдини олиш, ҳайвонот олами популяциясини сақлаш, туристик зоналарни ривожлантириш лойиҳалари ҳам ишлаб чиқилган. Уларни муваффақиятли юзага чиқариш учун 3 миллиондан 5 миллион еврогача маблағ ажратилган», — дейди Юрген Кейнхорст.

Ушбу ташриф арафасида Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЕМ) томонидан Европа Иттифоқи кўмагида амалга оширилаётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида Германияга стади-тур ташкилланди. Лойиҳанинг миллий ҳамкори — Сув хўжалиги вазирлиги.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан