Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия Россия газини алмаштириш учун биринчи терминални қурди
15.11.2022 17:55,  
112

Германия шимолидаги Вилгелмшавен шаҳрида мамлакатдаги биринчи суюлтирилган газ билан кемаларни қабул қилувчи мобил терминал қурилиши якунланди. Бу ҳақда Handelsblatt нашри хабар бермоқда.

Германия Россиядан етказиб берилаётган газнинг бир қисмини алмаштира оладиган терминал 2023 йил январидан бошлаб танкерларни ёқилғи билан қабул қилишни бошлайди. Газ терминалга сузувчи регазификация қурилмалари (FSRU) орқали киради ва кейинчалик мамлакат газ инфратузилмасига қуйилади. Терминалнинг қуввати йилига 7,5 миллиард куб метр бўлиб, 2021 йилда "Шимолий оқим" газ қувури орқали Германияга 60 миллиард куб метр газ етказилган.

Мамлакат, шунингдек, "Шимолий оқим" газ қувурининг қуруқлик нуқтаси жойлашган Лубмин шаҳрида терминал қурилиши 2022 йилда якунланишини кутмоқда. Умуман олганда, 2023 йилга келиб Германия Шимолий ва Болтиқ денгизи соҳилларида ЛНГ қабул қилиш учун яна олтита мобил терминал қуради. Уларнинг умумий қуввати 30 миллиард куб метрдан ортиқ деб баҳоланмоқда. Бундан ташқари, Германия 2025-2026 йилларда учта стационар терминални ишга туширишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда Германиянинг газ таъминоти барқарорлигича қолмоқда, газ омборлари 100 фоизга тўлган. Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат яқинлашиб келаётган қишга тайёр эканини бир неча бор таъкидлаган. Мамлакат бошқа мамлакатлардан ЛНГ етказиб беришни кўпайтиришга, шунингдек, сентябрь ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан истеъмолни деярли 20 фоизга қисқартиришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, ярми газ билан иситиладиган немис хонадонлари сентябрь ойидан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоиз газ тежай бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан