Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия Россия ёқилғисига муҳтож эмаслигини эълон қилди
20.01.2023 10:04,  
48

Германия энергетика инфратузилмасини бутунлай диверсификация қилди ва энди Россия энергия ташувчиларга қарам эмас. Бу ҳақда Германия молия вазири Кристиан Линднер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Германия энергия импортининг янги манбаларини топди. Масалан, газ Норвегия ва АҚШдан импорт қилинади.

“Ҳа, албатта, Германия ҳамон энергия импортига қарам, аммо бугун у Россиядан импортга эмас, балки жаҳон бозорларига қарам бўлиб қолди.

Агар илгари Германия газнинг қарийб 50 фоизини ва барча нефтнинг 30 фоиздан ортиғини Россиядан импорт қилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткичлар нолга тенг".

Эслатиб ўтамиз, Германия Қатардан газ сотиб олиш бўйича биринчи узоқ муддатли шартномани имзолаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан