Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Германия «Шимолий оқим 2»нинг бир қисмини миллийлаштириши мумкин
24.06.2022 21:29,  
103

Германия Иқтисодиёт вазирлиги мамлакат ҳудудида жойлашган «Шимолий оқим 2» газ қувурининг бир қисмини миллийлаштиришни режалаштирмоқда, деб ёзади Forbes Russia Der Spiegel нашрига таяниб.

Департамент қувурнинг немис қисмини мобил суюлтирилган газ терминалига улаш учун изоляция қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу Германиянинг жанубий ҳудудларини ёқилғи билан таъминлайди.

Бошқа томондан, бу борадаги ишлар экологик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Газ қувурини ва унинг атроф-муҳитга таъсирини ўзгартириш режасини ишлаб чиқишнинг янги тартиби талаб қилинади.

Nord Stream 2 AG банкротлик жараёни туфайли эгалик муаммолари мавжуд. 2022 йилнинг май ойида Зуг (Швейцария) кантони суди Nord Stream 2 оператори Nord Stream 2 AG компаниясини банкротлик тўғрисидаги иш юритишни жорий йилнинг 10 сентябрига қадар тўхтатди. Transliq  AG бу муддатга менежер этиб тайинланди.

Берлин, шунингдек, Москванинг жавоб чоралари, жумладан, Россиядаги немис корхоналарини миллийлаштиришдан хавотирда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан