Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Германия Украинага 1 миллиард евро миқдорида грант ажратади
26.06.2022 09:12,  
24

Германия Украинага «биринчи навбатдаги харажатлар» учун 1 миллиард евро миқдорида грант ажратади. Бу ҳақда Украина молия вазири Сергей Марченко маълум қилди.

«Кеча мен Германия ҳукумати билан грант маблағларини олиш бўйича шартнома имзоладим», деб ёзди Марченко ижтимоий тармоқлардан бирида.

Аввалроқ Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мелник Украина ҳукумати Германиядан IRIS-T  ҳаво мудофаа тизимини олишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Украина томони ишлаб чиқарувчи Diehl Defencec билан сиёсий қаршиликни енгиб, Германия ҳукумати ҳисобидан 178 миллион евролик биринчи шундай тизимни сотиб олиш бўйича шартнома тузишга эришди».

23 июнь куни Европа кенгаши президенти Шарл Мишел Европа Иттифоқи саммитида Украина ва Молдовага номзодлар мақомини бериш бўйича келишиб олинганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, блок мамлакатлари раҳбарлари ҳам Грузияга номзод мақомини беришга тайёр, бироқ мамлакат қатор шартларни бажарганидан кейин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан