Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Германия ва Австрия «кўмир даври»га қайтмоқда
20.06.2022 20:02,  
64

Германия кўмирда ишлайдиган электр станцияларини қайта ишга туширишни ва қиш учун газ таъминотини молиялашни режалаштирмоқда, бу расмийларга тахминан 15 миллиард еврога тушади, деб ёзади Bloomberg.

Европанинг асосий иқтисодиёти Россия газ етказиб беришнинг қисқариши фонида «кўмир даври»га қайтишга мажбур. Юқори даражада ифлослантирувчи қазиб олинадиган ёқилғиларни ёқиб юборадиган заводларнинг қайта тикланиши Европанинг иқлимга қарши кураши фонга ўтиб бораётганининг сўнгги белгисидир.

Германиянинг газ омборлари тахминан 57 фоизга тўлган. Европанинг энг йирик иқтисодиёти газга бўлган эҳтиёжнинг 35 фоизини Россияга қарамлигича қолмоқда. Австрия ҳам кўмир саноатини қайта тиклаш ҳақида ўйламоқда.

Verbund AG давлат компаниясига Меллаҳ кўмир билан ишлайдиган электр станциясини ишга туширишга буйруқ берилди. Вена шаҳридан 200 километр жанубда жойлашган электр станция икки йил аввал ёпилган эди. Ўша пайтда бу Австрияни кўмирдан фойдаланишдан бутунлай воз кечган иккинчи Европа давлатига айлантирди.

2022 йил бошидан буён Европа давлатлари Жанубий Африкадан 2021 йилга нисбатан 40 фоизга кўп кўмир импорт қилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан