Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германияда 2 та чилимхонада отишма натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди(видео)
20.02.2020 12:30,  
273

Номаълум кимсалар Германиянинг Ханау шаҳридаги 2 тп чилимхонага қуролли ҳужум қилиб тўққиз кишини отиб ўлдирди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

19 февраль куни кечқурун номаълум шахслар шаҳар марказидаги чилимхонага ҳужум қилиб, уч кишини отиб ўлдиришди. Кейин эса  Кессельштадт ҳудудидаги чилимхонага ҳам ҳужум қилинди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қуролланган киши чилимхонага кириб, беш кишини отиб ташлаган. Қурбонлар асосан ёшлар, шу жумладан улар орасида аёл ҳам бор.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз киши ўлган ва беш киши жароҳатланган.

Ҳужум қилганлар қочиб кетишган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларнинг аниқ сонини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Ханау полициясига ёрдам бериш учун Бавария федерал штатидаги ҳамкасблари ҳам етиб боришди.

Охирги хабарларга кўра, Кессельштадт ҳудудидаги отишмада гумонланаётган шахс уйида ўлик ҳолда топилган. Ушбу квартирада полиция томонидан кимлиги аниқланаётган яна бир жасад бор. 
Ҳуқуқ-тартибот идоралари марҳумнинг кимлигини ошкор этмаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан